3 та вилоятда ИИБ бошлиғи ўринбосари алмашди
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалша оширилган. Хусусан:
- подполковник Баходирхужа Шарипов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи;
- подполковник Журабек Хожанов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари;
- подполковник Ахмаджан Пулатов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Шунингдек, қуйидаги туманларда ИИБ бошлиқлари алмашган.
- Когон тумани ички ишлар бўлимига майор Ғолибжон Жалилов;
- Китоб тумани Ички ишлар бўлимига подполковник Аббос Узоқов;
- Янгийўл шаҳар Ички ишлар бўлимига подполковник Шерзод Маманов;
- Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига подполковник Анвар Султанов;
- Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлимига майор Искандарбек Рашидов;
- Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлимига майор Дилшод Мирзарахмедов бошлиқ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter