Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

24 йилдан бери илк бор «Формула-1» Гран-присида француз ғалаба қозонди

24 йилдан бери илк бор «Формула-1» Гран-присида француз ғалаба қозонди

Фото: «EPA-EFE/Mark Thompson / Pool»

Франциянинг «Альфа Таури» ҳайдовчиси Пьер Гасли Италияда «Формула-1» Гран-присини қўлга киритди. Мазкур босқич «Монца» автодромида бўлиб ўтди. Испаниялик Карлос Сайнс («Макларен») иккинчи, канадалик Лэнс Стролл («Рейсинг Пойнт») учинчи бўлиб маррага етиб келди. Гаслининг «Альфа Таури» бўйича шериги россиялик Даниил Квят эса финиш чизиғини тўққизинчи бўлиб кесиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берган.

Гасли карьерасида биринчи марта ғолибликни қўлга киритди. Тўғри, подиумга аввал ҳам кўтарилган. 2019 йил Бразилия Гран-присида иккинчи ўринни забт этганди. Гасли, шунингдек, 1996 йилдан бери мазкур босқичда ғалаба қозонган биринчи француз ҳисобланади. Ўшанда Монако Гран-присида Оливье Панисга бас келадигани топилмаган. Кейинги босқич Тоскана Гран-приси бўлади. У ҳам Италияда 11-13 сентябрь кунлари «Мужелло» трассасида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг