Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

23 апрель. Саёҳатчи Жек Лондон, «жисмоний шахс» сифатида тан олинмаган аёллар, Карл Марксдан воз кечган немислар ва бошқа воқеалар

23 апрель. Саёҳатчи Жек Лондон, «жисмоний шахс» сифатида тан олинмаган аёллар, Карл Марксдан воз кечган немислар ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқи куни.
  • Халқаро инглиз тили куни.
  • Миллий мустақиллик ва болалар куни (Туркия).
  • Психологлар куни (Украина).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1605 йил — Фёдор Годунов рус шоҳи деб эълон қилинди. Унинг ҳукмронлиги етти ҳафта давом этди.
  • 1633 йил — Швеция немис князлари билан католикларга қарши Протестантлар иттифоқи тузди.
  • 1662 йил — Коннектикут британ колонияси деб эълон қилинди.
  • 1851 йил — Канаданинг биринчи почта маркаси чиқарилди.
  • 1867 йил — британ қироличаси Виктория ва француз императори Наполеон III Ла-Манш остидан туннел ўтказиш режасини бекор қилишди.
  • 1896 йил — Нью-Йоркда Америкадаги биринчи кино намойиш этилди.
  • 1907 йил — Жек Лондон икки елканли кемада дунё бўйлаб саёҳатга отланди.
  • 1913 йил — «Аквитания» — иккала жаҳон урушида қатнашган ягона лайнер сувга туширилди.
  • 1928 йил — Канада Олий суди аёллар «шахс» (жисмоний шахс) эмас деган қарор чиқарди.
  • 1935 йил — Полшада конституция қабул қилинди.
  • 1941 йил — шаҳзода Нородом Сианук Камбоджа қироли бўлди.
  • 1942 йил — Германияда ўғил болалаларни 14-16 ёшидан, қизларни 16-17 ёшидан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш мажбурияти пайдо бўлди.
  • 1948 йил — Биринчи араб-исроил уруши: исроилликлар Хайфа денгиз портини қайтариб олди.
  • 1954 йил — НБАда 24 сония қоидаси кучга кирди: бу вақт ичида тўпни эгаллаб турган жамоа уни саватга улоқтириши керак.
  • 1965 йил — собиқ СССРнинг биринчи космик алоқа йўлдоши «Молния-1» фазога чиқарилди.
  • 1967 йил — Владимир Комаров бошқарувидаги «Союз-1» космик кемаси учирилди. Ерга қайтиб қўнишда юз берган ҳалокат туфайли Комаров ҳалок бўлди.
  • 1974 йил — Бали ороли(Индонезия)да «Pan American» компаниясининг «Boeing 707» авиалайнери ҳалокатга учради; қурбонлар сони — 107 киши.
  • 1982 йил — «ZX Spectrum» компютери чиқарилди.
  • 1990 йил — Карл-Маркс-штадт (Германия) аҳолисининг 76 фоизи шаҳарнинг эски номи —Хемницни қайтариш учун овоз берди.
  • 1990 йил — Намибия БМТнинг 160-аъзоси бўлди.
  • 1991 йил — Украинада виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
  • 1993 йил — Эритреяда БМТ шафелигида референдум ўтказилди ва аксарият аҳоли Эфиопиядан мустақил бўлиб чиқишга овоз берди.
  • 2007 йил — БМТ ташаббуси билан дунёнинг кўплаб мамлакатларида йўл ҳаракати хавфсизлиги глобал ҳафталиги бошланди.

Таваллуд кунлари

  • 1791 йил — Жеймс Бюкенен, АҚШнинг 15-президенти.
  • 1858 йил — Макс Планк, немис физиги, Нобел мукофоти лауреати (1918 йил).
  • 1867 йил — Йоҳаннес Фибигер, дан врач-патологи, Нобел мукофоти лауреати (1926 йил).
  • 1891 йил — Сергей Прокофьев, рус композитори.
  • 1899 йил — Найо Марш, янги зеландиялик ёзувчи.
  • 1899 йил — Бертил Олин, швед иқтисодчиси, Нобел мукофоти лауреати (1977 йил).
  • 1902 йил — Халдоур Килян Лакснесс, исланд ёзувчиси, Нобел мукофоти лауреати (1955).
  • 1918 йил — Морис Дрюон, француз ёзувчиси, Гонкур мукофоти совриндори.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг