Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?

22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?

Фото: «Ptoday»

Русийзабон ОАВлар Ванганинг илгари номаълум бўлган башорати ҳақида хабарлар тарқата бошлади, деб ёзмоқда «Zakon.kz».

Масалан, «Экспресс-Новости» ахборот агентлиги хабарига кўра, машҳур башоратчи аёл Ванга 22.02.2020 санасини синовлар куни, машъум кун деган экан. Вангага кўра, бу кун бутун инсоният учун бурилиш кунидир.

Ушбу башорат қолдирилгани яқинда маълум бўлган. Эмишки, Ванга «темир сичқон» йили кирмагунича бу ҳақда оғиз очмасликни васият қилиб қолдирган. Мана энди унинг яқин қариндошлари ушбу сенсацион хабарни тарқатишни бошлаб юборишди.

Ванга айтадики, бешта иккили кун — кўргулик. Эмишки, бутун ерни кул қоплаб, уммонлардаги сувлар отилиб чиқаркан. Яна аллақандай касаллик ҳам эсланади. Ванганинг шахсий таржимони Стоян Петровга кўра, бу ерда гап бир пайтлар унутиб юборилган ва миллионлаб инсонларни қириб юборувчи касаллик ҳақида кетмоқда. Бу балои азим жанубдан тарқалиши ҳақида Ванга айтган экан.  Юз миллионлаб инсонлар бошига ажал ёғдирувчи бу бало, шунингдек, Қуёш фаоллиги билан ҳам боғланмоқда.

Шу ўринда кўпчилик коронавирусни эслаган бўлса ажабмас. Қайсидир маънода бу касаллик ҳам унутилган иллатлардан саналади, чунки 1965 йилда очилган.

Ванганинг башоратида космик ҳалокатга ҳам ишоралар бор. У Ерга астероид келиб урилиши ҳақида ҳам башорат қолдирган. Бу ҳам бешта иккилик санага тўғри келади... Ванга улкан сайёрамиз юзасидаги улкан ерлар йўқ бўлиб кетиши, тириклар ўликларга ҳавас қилиши ҳақида ҳам башорат қилган. Вангага кўра, улкан жисм Ерга учиб келиб, сувга қулайди.

Башоратчи аёл 22.02.2020 санасини бутун сайёрамизга дахлдор ҳалокатлар билан ҳам боғламоқда. Ванга башоратининг битта жойи қизиқ: эмишки, мана шу даҳшатли синовлардан фақат яхши инсонларгина эсон-омон ўтиб, барча ёвузлар қирилиб битаркан...

Астрономлар ҳам жим ўтиришгани йўқ, улар Ванганинг башоратлари устидан очиқчасига кулишмоқда, деб ёзади «Cheltv.ru». Ер учун энг хавфли саналган «PZ39» астероиди яқингинада — 15 февралда «нишонга тегмай» ўтиб кетди. Шу астероид яна 55 йилдан кейин қайтиб, катта эҳтимол билан яна ёнимиздан ўтиб кетади. Башоратларни ёқтирмайдиганлар Ванганинг башоратлари «ҳар мақомга йўрғалатиш учун» жуда қулайлигини таъкидлашяпти. Қолаверса, Ванганинг гапларини ёзиб олганлар қанчалик ҳалол инсонлар — ана шуниси ҳаммасидан қизиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг