Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

21 инсоннинг умрига зомин бўлган марафон иштирокчиси фожиа ҳақида сўзлаб берди

21 инсоннинг умрига зомин бўлган марафон иштирокчиси фожиа ҳақида сўзлаб берди

Фото: «REUTERS/Stringer»

21 спортчини ҳаётдан олиб кетган Хитой ультрамарафони иштирокчиси 23 май куни мусобақа пайтида об-ҳаво ёмонлашиб, кучли шамол бошлангани ва ҳарорат кескин пасайганини сўзлаб берди.

Оқибатда 170 иштирокчидан 151 нафари эвакуация қилинди. Бедарак кетганларни излаб топиш учун 700 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилди. Тирик қолган одам бошқа ўнлаб спортчилар билан бирга ёрдам кутиб, кулбада жон сақлаганини маълум қилди.

«Бир вақт бармоқларимни ҳис қилмай қўйдим. Бу ҳол тилимда ҳам кузатилди — у музлаб қолганди. Курашни давом эттиришдан бош тортишга қарор қилдим», — дея омон қолган спортчининг сўзларини келтиради «Tencent Sports».

Аввалроқ 22 май, шанба куни Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Гансу провинциясида 100 километр масофага югуриш пайтида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳалок бўлганлар орасида хитойлик спортчи Лян Цзин ҳам бор. У Хитойда ўтказилган ультрамарафон ва бошқа мусобақаларнинг кўп маротаба ғолиби саналади, шунингдек, 149,51 км (2014) ва 151,2 км (2018) масофани босиб ўтиш бўйича икки марта миллий рекорд ўрнатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг