21 августдаги ҳашарда қанча юртдошимиз қатнашиши очиқланди
АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги ҳамда 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, 21 августда ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 8 миллиондан зиёд юртдошларимизнинг қатнашиши кутилмоқда.
21 минг гектардан ортиқ ер майдонлари ободонлаштирилади, қарийб 14 минг тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланади. 8 мингдан зиёд қабристонлар, мингга яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, салкам 6 миллионта дарахтга шакл берилиб, оқланади.
Бу сафарги хайрия ҳашарида кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, ҳашар доирасида 5 мингдан зиёд юртдошларимизнинг хонадонлари таъмирлаб берилади.
Бунинг учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 6 мингдан зиёд эҳтиёжманд, 2 мингга яқин ногирон ва ёлғиз қарияларга қарийб 800 миллион сўмлик моддий ёрдамлар ажратилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter