Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда «Ўзавтосаноат» бюджетга «Uzbat»дан ҳам камроқ солиқ тўлайди – прогноз

2023 йилда «Ўзавтосаноат» бюджетга «Uzbat»дан ҳам камроқ солиқ тўлайди – прогноз

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган «Фуқаролар учун бюджет – 2023» нашрида 2023 йилга мўлжалланган Давлат бюджети даромадлар прогнози ҳақида сўз бориб, жумладан йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг бюджетга тўлаши кутилаётган солиқлари миқдори ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Дарҳақиқат, давлат бюджети даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлиб, уларнинг жорий йилда солиқ тушумларидаги улуши қуйидаги кўринишда прогноз қилинмоқда (фоизларда):

  1. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ – 14,8 фоиз;
  2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 8,1 фоиз;
  3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 1,8 фоиз;
  4. «Ўзтрансгаз» АЖ – 1,7 фоиз;
  5. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 0,6 фоиз;
  6. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 1,2 фоиз;
  7. «Uzbat» АЖ – 1,1 фоиз;
  8. «Ўзавтосаноат» АЖ – 0,9 фоиз;
  9. «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖ – 0,6 фоиз;
  10. «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 0,4 фоиз.

Нашрда қайд этилишича, 2023 йилда Давлат бюджети даромадлари 232 трлн 607 млрд сўм прогноз қилинди ёки ЯИМ га нисбатан 21,8 фоиз. Ушбу кўрсаткичлар 2022 йилда 202 трлн 43 млрд сўм ёки ЯИМ га нисбатан 22,7 фоизни ташкил қилган.

Маълумот учун, «Фуқаролар учун бюджет: 2023 йил учун тасдиқланган бюджет» ахборот нашри БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида тайёрланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг