Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан қанча пул ўтказмалари бўлгани айтилди

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан қанча пул ўтказмалари бўлгани айтилди

Ички валюта бозори шарҳида қайд этилишича, 2022 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 16,9 млрд доллар миқдорида валюта маблағлари келиб тушган.

Бу кўрсаткич 2021 йилда – 8,1 млрд доллар, 2020 йилда эса 6 млрд долларни ташкил қилган.

Марказий банкнинг ҳисобот даврида халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг ўсишига берган изоҳида қатор омиллар, жумладан, Россиядаги геосиёсий вазият санаб ўтилади.

Яъни Ўзбекистоннинг Бош банкига кўра, бу:

  • аввал юклаб жўнатилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар) (дебитор қарздорлик) бўйича тўловлар ҳамда экспорт учун олдиндан тўланган бўнакларнинг ошиши;
  • Россиядаги геосиёсий вазият таъсирида (капитални сақлаб қолиш мақсадида) республикадан чиқиб кетган валюта маблағларининг айрим қисмини экспорт тушумлари кўринишида ҳамда импорт шартномалари бўйича олдиндан тўлов сифатида Ўзбекистонга кириб келиши;
  • Россия ҳукумати томонидан «парралел» импортга рухсат берилиши ва Россия хўжалик субъектлари томонидан Европа билан боғлиқ бўлган импортни Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон орқали амалга ошираётганлиги республикага трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмига ижобий таъсири билан изоҳланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг