Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2019 йилнинг энг ёмон пароллари

2019 йилнинг энг ёмон пароллари

Фото: «Proglib.io»

Мустақил тадқиқотчилар 2019 йилнинг энг оммалашган ва энг заиф пароллари рўйхатини тузишди, деб хабар берди «Kp.ru». Маълумотларни ҳимоялаш учун ушбу ҳарф ва рақамлар кетма-кетлигидан жуда кўп фойдаланилгани учун ҳам уларни бузиш хакерлар учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Заиф пароллар рўйхати ахборот чиқиб кетиши ва бузилиши оқибатида интернетда шаклланган базалар асосида тузилди. Тадқиқотда 500 миллиондан ортиқ код вариантлари кўриб чиқилди.

Рақамли технологиялар ҳар қанча тараққий этгани билан одамлар ҳамон шахсий маълумотларини ҳимоялашда «12345» комбинациясидан фойдаланишмоқда. Бу паролни бузиш учун хакерга бир сония ҳам кетмайди. Энг кўп ишлатилувчи пароллар рўйхатида кейинги ўринларда — «111111» ҳамда «123321».

2019 йилнинг энг ёмон 10 пароли

Қолаверса, кенг тарқаган аёллар исмлари (Николь, Жессика, Ҳанна каби), клавиатурада горизонтал ёки вертикал жойлашган ҳарфлар комбинациялари (asdfghjkl, qazwsx, 1qaz2wsx) ёки шунчаки «пароль» («password») сўзидан фойдаланувчилар ҳам оз эмас. Мана шу охирги «пароль» сўзини ҳамон 830 846 киши «қалқон» сифатида ишлатмоқда (ҳа, УЛАР буни билишади).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг