2019 йилда 200 минг киши хорижий давлатларда ишга жойлаштирилади
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига кўра, иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланиб, лойиҳа билан 2019 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат дастури тасдиқланади.
Давлат дастурида:
- давлат буюртмаси механизмини жорий этиш ҳисобига иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларида камида 221,5 минг доимий иш ўрни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
- тижорат банклари томонидан мақсадли дастурларга мувофиқ микрокредитлаш ҳисобига 191,5 минг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш;
- фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларда ишга жойлаштириш орқали 200,4 минг аҳолини иш билан таъминлаш;
- бандликка кўмаклашиш марказлари орқали 338,7 минг фуқарони иш билан таъминлаш;
- касбга ўқитиш, ҳуқуқий ва бошқа турдаги маслаҳатлар бериш каби ижтимоий ёрдамнинг номолиявий усулларидан кенг фойдаланиш назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 18 январига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter