2017 йилнинг энг бемаъни ихтиролари
Нуфузли «Gizmondo» нашрининг ёзишича техника соҳаси ғоялар тақчиллигига дуч келмоқда.
Кремний водийсининг кўплаб компаниялари янгилик яратиш ўрнига мавжуд буюмларни «ўзгартириш» билан банд. «TechCrunch» 2017 йилнинг октябрида «стартаплар эраси якунлангани»ни маълум қилди. «Hi-tech.mail.ru» экспертлар фикри бўйича 2017 йилда яратилган «энг нооргинал ва беъмани» ихтиролар тўпламини тақдим этди.
«Uber» вертолёти
«Uber» 2020 йилга бориб Лос-Анжелесда учар таксилар хизмати ишга тушишини маълум қилди. Экспертлар фикрича, чиройли ваъдалар ва таыдимот видеосига қарамай, ушбу хизматдан фақатгина бой одамлар фойдаланиши мумкин бўлади.
Почта қутиси
«Amazon» компанияси ҳар бир кўп қаватли уйда ўзининг пакетларига мўлжалланган почта қутилари бўлишини истамоқда. Бу анча қулайлик ва товарларнинг ўғирланишини олдини олган бўлар эди. Бироқ бундан монополиянинг ҳиди келмоқда.
«Осмонўпар бино»
«Google» «ётган ўсмонўпар бино»ни ўйлаб топди. Компания ўзининг Лондонда қурилаётган 330 метр келадиган штаб-квартирасини шундай номлади. Бироқ шаҳарга ҳозирда бошқа нарса керак. Бўш майдонлардан самарали фойдаланиш, ижара ҳақини камайтириш, жамоат транспорти самарадорлигини ошириш… Шунингдек, бинода горизонтал лифт ҳам бўлади. Иккита фойдасиз ихтиро биттасида мужассам!
Автобус
Тасаввур қилинг: машина белгиланган йўналиш бўйлаб жадвал асосида ҳаракатланади, бекатларда тўхтайди ва сиз ўзингизга керакли бекатга қадар унда ҳаракатланишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш ҳақи арзонроқ бўлиши учун сиз билан бошқа одамлар ҳам ҳаракатланади. Бу — автобус эмас. Бу — «Lyft Shuttle». Бор нарсани яна бир марта «ихтиро» қилишнинг нима кераги бор эди?
Коммуналка
«WеWоrk» стартапи 18 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, бу «SpaceX»дан ҳам қимматроқ демакдир. Бироқ Элон Маскнинг космик компаниясидан фарқли ўлароқ бунда ҳеч қандай янги ғоялар мавжуд эмас. Компания шунчаки ижара ҳақи кам бўлган уйда «биргаликда яшаш»ни тавсия қилмоқда. Реал ҳаётда бу каби «биргаликда яшаш»ни талабалар жуда яхши билади. Бир сўз билан айтганда — коммунизм ғояси.
Чойнак
Интернетга улана оладиган «Teforia» чойнаклари ёпиқ экотизимдан фойдаланиб компаниядан эксклюзив чойларни харид қила олади (у одатдаги чойлардан деярли фарқ қилмайди). 17 миллион доллар маблағ билан молиялаштирилган стартап ёпилиб кетди. 400 долларлик чойнаклар эса фойдаланувчиларнинг ёнида қолди.
Омбор
«MakeSpace» «жисмоний буюмларни булутли сақлаш» ғояси учун 57 миллион доллар йиғди. Умуман олганда, бунинг оддий омбордан фарқи йўқ.
Палатка
«Odd Company» компаниясининг «Pause Pod» офис палаткаси яратувчиларнинг фикрича ҳамкасблардан ва шовқиндан ҳоли ҳолатда дам олишга ёрдам беради. Унинг оддий палаткадан фарқи йўқ.
Савдо автомати
«Bodega» — смартфон дастурини қўллаб-қувватловчи савдо автомати. Ғояга кўра, у бирламчи эҳтиёж дўкончаларининг ўрнини эгаллаши керак эди. Бироқ тармоқ фойдаланувчилари «ихтиро»ни танқидлар остида қолдирди ва ғоя муаллифлари жамоатчиликдан узр сўради.
Қўллар
Нархи 700 доллар турадиган «Juisero» шарбатсиққичи «Wi-Fi»ни қўллаб-қувватлайди ва смартфон ёрдамида бошқарилади. Қурилмани синаб кўрган журналистларнинг айтишича, бу «ихтиро»нинг оддий шарбатсиққичлардан деярли фарқи йўқ, вақтни ҳам тежамайди. Шунга қарамай стартап 118,5 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган ва ёпилиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter