Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 ёшли аёлнинг ўлими сири очилди: қотилни «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

20 ёшли аёлнинг ўлими сири очилди: қотилни «ақлли» соат ва смартфон топиб берди

Кэролайн Крауч Буюк Британияда туғилган, Грециянинг Алонисос оролида вояга етган.

Фото: «Instagram»

Грецияда 11 май куни 20 ёшли Кэролайн Крауч исмли аёл ўз уйида ўлдириб кетилганди ёзмоқда BBC. Машъум воқеадан сўнг унинг эри 32 ёшли Бабис Анагностопулос полицияга маълум қилишича, уйга уч нафар шахс ўғриликка тушган — тахминан 15 минг еврони ўғирлашган, уни боғлаб қўйиб, хотинини ўлдириб кетишган.

Шундан сўнг полиция жиноятчиларни қидиришни бошлади, ҳатто кўмак берганларга мукофот ҳам эълон қилинди. Охир-оқибат гумон асли грузиялик одамга бориб тақалди...

Бабис Анагностопулоснинг касби учувчилик эди. Фото: «Instagram»

Бироқ, тергов давомида марҳуманинг электрон қурилмаларини «элакдан ўтказган» полициячилар эр ёлғон гапиргани ва ҳақиқий қотил эканини фош этишди. Негаки, эр ўлди деган вақтда аёлнинг «ақлли» соати унинг юраги ҳали уриб турганини қайд этган. Ҳақиқат юзага чиқишида қотилнинг смартфони ҳам ёрдам берди — «жиноятчилар томонидан боғлаб қўйилган эр» бу пайтда уй бўйлаб тинмай уёқдан буёққа ҳаракатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг