Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг арзон камерофонлар рейтинги тузилди (топ-6)

Энг арзон камерофонлар рейтинги тузилди (топ-6)

Фото: YouTube

iChip портали таҳририяти 30 минг рубл (тахминан 355 доллар)гача нархланган энг яхши камерофонлар рейтингини тузди.

Tecno Camon 40 Pro 5G рўйхатни очиб берди. Смартфоннинг асосий 50 мегапикселли камерасида Sony LYT-700С сенсори ўрнатилган.

Tecno Camon 40 Pro 5G

Экспертлар бу смартфон кундузи ва кечаси сифатли тасвирлар олиши, портрет-суратларда ранглар табиийлиги сақланиши ҳамда селфи-камераси 50 Мп эканлигига эътиборни қаратишди.

Redmi Note 13 Pro 5G — иккинчи ўринда. Кундузги ёрқин қуёшда ҳам унинг тасвирлар сифати юқори, аммо ёруғлик кам шароитда олган фотолари ҳақида бундай дейиш қийин.

Redmi Note 13 Pro 5G

Мутахассислар смартфоннинг ултракенгбурчакли камерасига ҳам паст баҳо қўйишди — суратлар деталланиши қониқарли эмас.

Samsung Galaxy A35 5G — учинчи ўринда. Бу смартфон қўзғалмас объектларни яхши ёруғлик шароитида олишга мос. Қоронғу тушиши билан смартфоннинг тасвирий имкониятлари бирмунча чекланади.

Samsung Galaxy A35 5G

Рейтингга Google Pixel 4a, Motorola Moto G85 5G ва Honor Magic6 Lite смартфонлари ҳам киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг