20 миллион сўмлик от ўғриси фош бўлди
2021 йил 26 июнь куни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилди. У шу йил 21 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Косонсой туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 20.000.000 сўмлик бир бош отини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.
Косонсой туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ҲПБ ХТМ катта профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter