20 га яқин мамлакатга очарчилик хавф солмоқда
Араб дунёсидаги 40 миллиондан ортиқ инсонга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда, деди Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ар-Риёд (Саудия Арабистони)да ташкил этилган конференцияда.
Reuters ёзишича, дунёдаги 48 мамлакат озиқ-овқат инқирози хавфи ёқасида.
«48 мамлакатдан 10–20 таси (шошилинч ёрдам сўраб) мурожаат қилиши эҳтимоли бор», — деди ХВЖ раҳбари. Қўшимча қилинишича, булар асосан Африка мамлакатлари.
Иқтисодий инқироз сабабли бутун дунёда озиқ-овқат нархи кескин ошиб кетган.
Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс баёнотига кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишда давом этмоқда. Масалан, Тунис ва Ливанда етказиб берувчилар юқори нархлагани боис гуруч, шакар ва ўсимлик ёғи деярли сотилмаяпти. 2022 йилда дунё мамлакатларида кузатилган ноқулай об-ҳаво (қурғоқчилик, тошқинлар) ҳам озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter