Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 ноябрь куни Тошкентда байрамона фестиваль ва парад ўтказилади

18 ноябрь куни Тошкентда байрамона фестиваль ва парад ўтказилади

Фото: «Mudofaa.uz»

2020 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шоиори остида фестиваль ўтказилади.

Ушбу фестиваль соат 10:00 да пойтахтимиздаги «Ашхобод» боғи олдидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади.

Фестиваль иштирокчилари Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги санъат саройи ёнида жам бўладилар.

Соат 11:00 да Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шоиори остида пойтахтимиздаги «Ғалаба» боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади.

Тантанали тадбирда «Ватанга қасамёд» маросимининг намойиши, «Турон» ҳарбий давлат театри томонидан саҳна кўринишлари, Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг концерт дастурлари, Мудофаа вазирлиги Фахрий қоровулининг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги намойиши, замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилади.

Байрам тантанасига кириш бепул, дейилади вазирлик сайтида.

Тадбир ташкилотчилари Миллий армиямизнинг куч-қудратидан, ҳарбий ватанпарварлик руҳини тарранум этувчи қўшиқлардан баҳраманд бўлиш учун ушбу байрамона фестивалга таклиф этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг