15 ёшли бола бошқарувидаги «Cobalt» ЙТҲдан сўнг ёниб кетди (фото)
Куни кеча, 8 декабрь куни тахминан соат 22:00 да Шифо-нур ва Талабалар кўчалари кесишмасида «Cobalt» автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги «Матиз» автомобилига тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг «Cobalt» бошқарувсиз ҳаракатда давом этиб, дарахтга урилган ва ёнишни бошлаган. Воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин ўчирилган.
Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам бадан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилган. Уларнинг ҳолати қониқарли.
Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter