Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод туманида 32 ёшли эркак 15-қаватдан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Юнусобод туманида 32 ёшли эркак 15-қаватдан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 32 ёшли эркак турар жой биносининг 15-қаватидан сакраб ҳалок бўлган дея Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда «Газета.uz». Воқеа 18 ноябрь куни соат 21:07 да «Манзара» турар жой мажмуасида содир бўлган.

Марҳум фожиадан икки кун олдин турмуш ўртоғига «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатга олинган. Воқеа содир бўлган куни эркак турмуш ўртоғига ишга бормасдан, уйда қолишини сўраган. Н.Р. ишдан келгунига қадар эса эри ўз жонига қасд қилган, дейилади хабарда.

«Айни пайтда Юнусобод тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда», дея Бош прокуратура матбуот хизматидан иқтибос келтирмоқда «Газета.uz» нашри.

Шу йилнинг апрель ойида Сергелида 27 яшар аёл уч фарзанди билан 9-қаватдан сакраб ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг