15 нафар давлат идоралари ходимлари магистратурани Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ 15 нафар давлат идоралари ходимлари магистратура ва докторантура дастурлари бўйича Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олишади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон ҳамда Япония ҳуқумати ўртасидаги «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш» лойиҳасининг жорий йилдаги совриндорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш» (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳасининг Ўзбекистондаги вакили Каино Ая ҳамда лойиҳанинг жорий йилги ғолиблари қатнашди.
JDS гранти ғолиблари Японияда таълим олишда кўзлаган мақсадлари ҳамда у ерда олган билим ва орттирган тажрибаларини келажакда юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этишлари ҳақида айтиб ўтишди.
Учрашув якунида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Грант совриндорларини қутлар экан уларга давлатимиз ва халқимиз билдирган ишончни оқлаш учун ўз устида тинимсиз ишлашлари ҳамда ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишларида муваффақият тилади.
Маълумот учун, шу йилнинг 10 август куни Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 млн. япон иенаси (2,3 млн дан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter