Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 ёшли ўқувчининг Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган мактуби

14 ёшли ўқувчининг Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган мактуби

Фото: «Scholastic.com»

Таҳририятимизга Тошкент вилоятида яшовчи Худойберган Азизовдан хат келди. Бола хати Президентгача етиб бориши учун уни ёритишимизни сўраган.

«Мен 14 ёшдаман, мактабда ўқийман. Туғилганимдан бери онам билан ижарадаги квартирада яшаймиз. Онамга жуда қийин, ҳокимиятга кўп мурожаат қилган, турар-жой масаласида ёрдам беришларини сўраган. Онамга ҳар сафар бизнинг оиламиз кам таъминланганлар рўйхатига кирмаслигини айтишган, мен учун қизиқ, унда кимлар киради ёки бу рўйхат уйи ва отаси борлар учунми? Айтишларича, яқинда қарор чиқибди, ёрдамга муҳтож аёлларга квартира беришаркан, биз текинга беришсин деётганимиз йўқ, квартира учун ойма-ой тўлашга қурбимиз етади! Онамнинг қийналаётганини кўриш мен учун оғир ва ёқимсиз. Нега бизни ҳеч ким эшитмаяпти? Наҳотки бизнинг ҳам бошқа оилалар қатори яхши яшашга ҳаққимиз бўлмаса.

Ҳадеб бир квартирадан иккинчисига кўчиб ўтаверишимиз алам қилади. Бечора онам ўзи югуриб-елади, квартира қидиради, нарсаларимизни ташийди. Бундай ҳаётни татиб кўрмаганлар бунинг нималигини тушунмайди! Онамнинг юзида эса табассум, яшашим, интилишим учун бу табассум. Биламан, у биргина мени деб буларга чидаб келяпти.

Таҳририятингизга саволим бор, нима деб ўйлайсиз, хатим Президентгача етиб борармикан? Назаримда, фақат бойлар ҳамма нарсага эришишади, бизлар эса даргумон. Президентнинг ислоҳотларини кўриб турибман, у муҳтожларга ёрдам беришни истаётганини биламан, аммо тепадаги ёмон амалдорлар унга халақит беришмоқда. Илтимос, хатимни Президентга етказинг, менга ва онамга ёрдам беринг».

Биз хат Президентгача етишига умид қиламиз ва иншооллоҳ, болакай мақсадига эришади.

Манба: Upl.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг