Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1,4 млрд сўм кредит маблағини четга олиб чиққан шахслар аниқланди

1,4 млрд сўм кредит маблағини четга олиб чиққан шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда «A.D.» оилавий корхонаси масъул шахслари давлат кафолати остида олинган кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинган парранда боқиш ускуналарининг нархини сунъий равишда ошириб, аслида бозор баҳоси 1,1 млрд сўм бўлган 25,9 минг парранда боқишга мўлжалланган ускуналарни гўёки 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланганлигини кўрсатиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни «Sh.Y.» хорижий компаниясига ўтказишга эришиб, жами 1,4 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг