Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 ёшли бола уйида ядровий реакторни йиғди (видео)

12 ёшли бола уйида ядровий реакторни йиғди (видео)

Фото: «Unilad»

Американинг Теннесси штати Мемфис шаҳрида истиқомат қилувчи ўспирин ўз уйида мустақил равишда ишлайдиган ядровий реакторни йиғиб, Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда «Unilad» нашри хабар берди.

12 ёшли Жексон Освальт 14 ёшида реакторни йиғишга муваффақ бўлган олдинги рекордчи Тейлор Уилсоннинг ютуқларидан илҳомланиб, ўзининг ядровий реакторини йиғишга киришган. Энди Освальт ушбу натижани янгилаган энг ёш рекордчи деган номга сазовор бўлди.

Йигитчанинг таъкидлашича, ҳамма ишни мустақил бажарган. У лойиҳа устида икки йил меҳнат қилган ва ишини орқага тортган турли муаммоларга дуч келган.

«Лойиҳа жуда мураккаб эди. Мен учун энг қийини ҳаво ўтказмайдиган изоляцияни тайёрлаш бўлди. Буни тўғри бажаришга ярим йилча уриндим», — деди Жексон.

Шунга қарамай, Освальт ўз ишини давом эттирган. Ота-онаси ҳам унга далда бўлишган. Онаси ўғлининг лойиҳасидан ҳаяжонга тушганини сўзлаб берди.

«Мен унинг турли босқичларга ўтишидан олдин ҳаммасини интертенга жойладим», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг