Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 мингдан ортиқ талаба-қизларга фоизсиз кредит берилади

12 мингдан ортиқ талаба-қизларга фоизсиз кредит берилади

Президент Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар ажратиш ҳақида топшириқ берган.

Хусусан:

  • 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади;
  • вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади;
  • ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади;
  • 4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади;
  • янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба-қизга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар бериш бошланади;
  • янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба-қизларнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг