100 йиллик тўппончани сақлаган шахс қамоққа олинди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманда яшовчи 37 ёшли Отабек Ш. қурилиш комплексларидаги таъмирлаш ишлари вақтида бузилган девор орасидан қурол топиб, Тошкент вилоятилик таниши 57 ёшли Хусан Г.га бериб юборган.
Бу Олмазор тумани ИИО ФМБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан туманда олиб борилган профилактик тадбирлар давомида маълум бўлган.
Хусан Г.нинг уйи кўздан кечирилганда, ходимлар ўқотар қурол — 1917 йилда ишлаб чиқарилган «Наган» (7,62 мм) жанговар револвери ва 14 та ўқ топишди. Қурол ва аслаҳалар ашёвий далил сифатида холислар гувоҳлигида олиб қўйилди. Хусан Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми («Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов олди текширувлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турдаги жиноятни содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан 20 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter