100 миллиард доллар бойлиги бўлган биринчи аёл пайдо бўлди
Дунёда бойлиги 100 миллиард долларга етган биринчи аёл L’Oréal компанияси асосчисининг набираси Франсуаза Бетанкур Майерс бўлди.
Bloomberg миллиардерлар индекси маълумотларига кўра, пайшанба куни унинг бойлиги 100,2 миллиард долларга кўтарилди, бунга бобоси томонидан 1909 йилда асос солинган L’Oréal акцияларининг рекорд даражадаги юқорилаши ёрдам берди.
70 ёшли Франсуаза Бетанкур Майерс қиймати 268 миллиард долларга баҳоланадиган компания раисининг ўринбосари ҳисобланади. У ва унинг оиласи 35% акцияларга эгалик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter