1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Янги бошланаётган 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади, онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади, ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади.
«Ўзгидромет» ва «Метеоинфоком» ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициенти икки баравар оширилган ҳолда қўлланади, шунингдек, ушбу ходимларга соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик устама ҳақ тўланади.
Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.
Яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:
- риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;
- қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилади.
- Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам «Манзил» тизими орқали амалга оширилади.
- Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тартибида ўзгаришлар бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter