Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун туғилган болалар 22 асрда ҳам яшайдилар

Бугун туғилган болалар 22 асрда ҳам яшайдилар

Фото: «Youtube.com»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси бутун дунёда болалар туғилиши бўйича 2021 йилга оид прогнозини эълон қилди.

Уларнинг статистик маълумотларига кўра, янги йилнинг 1 январида туғилган чақалоқларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 84 ёшни ташкил этади. Биринчи бола Тинч океанидаги Фижи архипелагида дунёга келди. 2021 йилнинг биринчи кунида, яъни бугуннинг ўзида 371 минг гўдак туғилиши кутилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи Ҳиндистон, Хитой, Нигерия, Покистон, Индонезия, Эфиопия, АҚШ, Миср, Бангладеш ва Конго Демократик Республикасига тўғри келади.

«Бугун дунёга келган болалар биз барпо этган дунёни мерос қилиб олишади. 2021 йил адолат, хавфсизлик ва соғлик ҳукм сурадиган йил бўлсин», — деди ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Форе.

Таҳлилчилар, шунингдек, 2021 йилда 140 миллион бола туғилишини тахмин қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг