Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз топилди

1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз топилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

15 яшар Нодира Яшатулаева 2019 йил 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги қариндошининг уйидан чиқиб, йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, Нодира Янгийўл туманидан топилган. Унинг гапларига қараганда, у Янгийўлга танишларининг ёнига борган, айни вақтда бу маълумот текширилмоқда. Ички ишлар идораларининг барча хизмат ва бўлинмаларга юборилган тегишли кўрсатмалар натижасида Нодирани топишда Тошкент шаҳар ИИББга Тошкент вилояти ИИБ ходимлари кўмаклашишди.

«Нодирага зарар етмаган, саломатлиги яхши, онаси унинг ёнида. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологлари Нодира билан суҳбатлашиб, яқинларини огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетганлигини сабабларини ўрганишмоқда», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг