1 сентябрдан давлат хизматлари соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади?
Давлат хизматлари соҳасида сентябрь ойидан қандай янгиликлар кутилмоқда? Давлат хизматлари агентлиги расмий каналида бу ҳақда маълумот бериб ўтилди.
Демак ўзгаришлар қуйидагилар:
1. Эндиликда хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация (тан олиш) учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, авваллари экспериментал тарзда ДХМ орқали ва электрон шаклда олий маълумот дипломларини нострификация қилиш имкони мавжуд эди.
2. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш хизмати янада қулайроқ бўлди. Ундан фойдаланиш учун пойтахтга ташриф буюришнинг энди ҳожати қолмади. Товар белгисини исталган ўзингизга қулай бўлган Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин.
3. Юридик шахслар энди ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter