Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июндан 18 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

1 июндан 18 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Президентнинг «Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.

Қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

•  руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  судланганлик;
•  манзил-маълумот ахбороти;
•  фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги;
•  турар жойнинг майдони;
•  солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
•  солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
•  пенсия ва нафақа миқдори;
•  пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
•  никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги;

Қуйидаги ҳужжатларни:

•  шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
•  шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
•  тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
•  кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
•  меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
•  олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари; 
•  иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиши бекор қилинади.

Кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг