1 апрел. Мияко одори, Гитлернинг қамалиши, Стив Жобс катта саҳнада, амалдорларни рус машиналарига ўтқизган Ельцин ва бошқа воқеалар

- Кулги куни.
- Халқаро қушлар куни.
- Эрон Ислом Республикаси куни.
- Кипр миллий байрами.
- Оила куни (ЖАР).
- Мияко одори (Баҳорги рақслар фестивали, Япония).
Воқеа-ҳодисалар
- 568 йил — Герман қабиласи — лангобардлар («узун соқоллилар») Италияга бостириб киришди. Улар ўрнашиб қолган Шимолий Италиядаги Ломбардия (маркази Милан) вилояти шу қабила номидан олинган.
- 1778 йил — Янги орлеанлик тадбиркор Оливер Поллок доллар белгиси — $ ни ўйлаб топди.
- 1875 йил — Англиянинг «Таймс» газетаси биринчи бўлиб ҳафталик об-ҳаво маълумотини чоп этди.
- 1889 йил — Чикагода Жозефина Кокрейн яратган биринчи идиш ювиш машинаси сотувга чиқди.
- 1890 йил — белгиялик эммигрант Шарл Ван Депуле АҚШда биринчи троллейбус учун патент олди.
- 1901 йил — XX асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири: Туркиянинг «Аслана» кемаси Қизил денгизда сув ости қояларига урилиб ҳалокатга учради, 180 киши ҳалок бўлди.
- 1924 йил — Амалдаги ҳукуматни тўнтаришда уринган Адолф Гитлер беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
- 1924 йил — Антуан де Сент-Экзюпери биринчи ҳикояси «Учувчи»ни чоп этди.
- 1937 йил — Бирма (ҳозирги Мянма) Ҳиндистондан ажралиб чиқди.
- 1939 йил — Испанияда фуқаролар уруши тугади. Франко ҳокимиятга келди.
- 1940 йил — биринчи электрон микроскоп Ню-Жерсида намойиш этилди.
- 1969 йил — Хитой компартияси IX съезди «маданий инқилоб» тугаганини эълон қилди.
- 1976 йил — Стив Жобс ва Стив Возняк «Apple Computer Company»га асос солишди.
- 1979 йил — Умумхалқ референдуми якунларига кўра, оятулло Ҳумайний Эронни ислом республикаси деб эълон қилди.
- 1987 йил — Америкалик Стивен Нюмен тўрт йил олдин бошлаган саёҳатини якунига етказди. У бу вақт оралиғида беш қитъанинг 20 мамлакатида бўлди, 36 200 километрни пиёда босиб ўтди.
- 1991 йил — Варшава шартномаси ташкилоти тарқатиб юборилди (ҳарбий тузилмалари).
- 1997 йил — Президент Ельцин барча россиялик амалдорлар Россияда чиқарилган автомобилларда юриши шартлиги кўрсатилган фармонни имзолади. Унга бу ғояни янги тайинланган бош вазир ўринбосари Борис Немцов берганди.
- 2004 йил — «Google»нинг «Gmail» электрон почта хизмати ишга тушди.
- 2009 йил — Албания ва Хорватия НАТОга аъзо бўлди.
Таваллуд кунлари
- 1578 йил — Уилям Гарвей, инглиз шифокори, замонавий физиология ва эмбриология асосчиси.
- 1809 йил — Николай Васильевич Гоголь, рус ёзувчиси.
- 1815 йил — Отто фон Бисмарк, Германия империяси биринчи канцлери, «темир канцлер».
- 1873 йил — Сергей Рахманинов, рус бастакори.
- 1906 йил — Александр Яковлев, авиаконструктор, «ЯК» самолётлари муаллифи.
- 1934 йил — Владимир Познер, радио ва тележурналист.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter