Ўзбекистон термаси Осиё Кубогига жўнаб кетди
Бир неча кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ҳамюртларимиз Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.
Бугун ана шу мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари БААга жўнаб кетдилар. Футболчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, йигитларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсда 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter