Хитой Осиё чемпионатини ўтказишдан бош тортди
2023 йил июнь-июль ойларида Хитойда футбол бўйича Осиё чемпионатини ўтказилиши керак эди, аммо мусобақа энди бошқа жойда бўлиб ўтади.
«Аввалига Осиё кубоги 2023 йил 16 июндан 16 июлгача Хитойда ўтказилиши керак эди. Хитой ташкилий қўмитаси пандемиядан жабрланганлар ҳисобига мусобақани бутунлай очиқ тартибда ташкил қилолмаслигини билдиради», дейилади қўмита қарорида.
Чемпионат учун энди бошқа жой қидирилади. Янги жой номи яқин кунларда аниқ бўлади.
Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон барча ўйинларни Намангандаги «Марказий» ўйингоҳида ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси С гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Таиланд, Малдив ороллари ва Шри-Ланкага қарши учрашувлар ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter