Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Али

Шахсиятпарастлик — ошкора ожизликдир.

«Украина ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ғалаба қозонамиз». Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

«Украина ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ғалаба қозонамиз». Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

Кеча, 21 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташриф буюрди ва Конгрессда нутқ сўзлади.

«Биз аллақачон ғалаба қозонганмиз – энди биз қўрқмаймиз. Рус зулми бизни устимиздан ўз назоратини йўқотди. Русларнинг ўзлари эса Кремлнинг ривоятларини ўз онгида мағлуб этганидагина ўзларини озод қила оладилар», – дейди Зеленский.

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, бу «нафақат ҳудуд учун кураш». Бу уруш келажак авлод қандай дунёда яшашини белгилаб беради.

«Бу нафақат ҳудуд учун кураш - бу бизнинг болаларимиз ва невараларимиз қандай дунёда яшашини аниқлайди. Украина ушлаб турибди ва ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ҳеч қачон америкалик аскарлардан бизнинг ҳудудимизда биз учун жанг қилишларини сўрамаганмиз – Украина ҳарбийлари Америка танклари ва самолётларини ўзлари назорат қила олади. Лекин сизнинг молиявий ёрдамингиз жуда муҳим», – деди у.

Украина қўшимча қилишича, Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдами хайрия эмас, балки глобал хавфсизлик ва демократия учун сармоядир.

«Россия истаса агрессияни тўхтата оларди. Лекин у Кремль томонидан заҳарланган ва ундан тинчлик сари қадамларни кутиш соддалик. Россия уруш оқибатларини ҳис қилиш учун санкцияларни оширишингиз мумкин. Келинг, буни қилайлик», – деди Украина раҳбари.

Владимир Зеленский Украина курашни давом эттиришини ва ғалаба қозонишини қўшимча қилди.

«Ҳамма украиналиклар фақат ғалабани хоҳлайди. Украина ҳеч қачон таслим бўлмайди; Сиз бизнинг ғалабамизни тезлаштира оласиз. Мен буни биламан», – дея ўз нутқини якунлади Зеленский.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг