Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустаҳкам Тангриёрова

Оққан дарё оқаверади. 

Путиннинг қиёфадоши: «Мен уни ёмон кўраман!»

Путиннинг қиёфадоши: «Мен уни ёмон кўраман!»

Фото: «Xabar.uz»

Интернетни излаштирсангиз, Путиннинг қиёфадошлари кам эмас. Лекин, аллақандай фарқлар улар Путин эмаслигини фош қилади. Аммо Славомир Фобола эса Путинга жудаям ўхшайди. Шунинг учун ҳам Германия киносаноати ижодкорлари  Россия-Украина уруши ҳақидаги кўп серияли фильмига айнан уни актёр сифатида таклиф қилган.

Сериалда ҳамюртимиз Умиджон Исабаев Зеленский образини яратмоқда.

Умиджоннинг айтишича, тасвирга олиш майдончаси нафақат Путиннинг қиёфадоши Словомир Фобола, балки Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг қиёфадоши Ҳовард Икс билан ҳам биргаликда ижод қилиш, тажриба алмашиш, шунингдек, дўстлик майдони бўлмоқда.

Ватандошимиз  аввалроқ «Xabar.uz»га  Украинадаги тала-тўп орасидан чиққанда уни бўлажак саҳнадошлари кутиб олганини сўзлаганди: «Продюсер, айни вақтда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг қиёфадоши Ҳовард Икс Америкадан туриб ташкилий ишларни бошқаряпти. Путиннинг қиёфадоши мени Польшанинг чегарасида кутиб олиб, белгиланган манзилга етказди. Бу учала шахс қанчалик қарама-қарши бўлишмасин, уларнинг қиёфадошлари – биз учаламиз мутаносиб жамоа эканимиз аён бўлди».

Йигитлар май ойидан буён съёмкалардан бўшамайди. Тағин тасвир олиш жараёнлари бирда Польшада, бирда Германияда, бир қарасангиз Индонезияда ўтаяпти. Яқинда улар бир неча ҳафта Канадада сафарда бўлдилар.

«Канада иқлими Украина об-ҳавосига ўхшаш жиҳатлари борлиги учун шу мамлакатдаги майдонлар бизга қўл келди», дейди Умиджон. Сафарда кетма-кет, тиғиз тасвирга олиш жараёнларидан кейин шу кунларда йигитлар таътилга чиқишган.

Польшада, ўз оиласи даврасида ҳордиқ чиқараётган Словомир «Xabar.uz»га шундай деди: «Мен аввал Путинни ҳурмат қилардим, лекин «ҳарбий операция» деб Украинага босқинчилигидан кейин, энди уни ёмон кўраман. Путинга қиёфадош бўлишим? Бу менинг сийратим ҳам унга ўхшаш дегани эмас. Мен урушни ҳам ёмон кўраман. Бегуноҳ одамлар, ҳали яшаши керак бўлган аёллар, болалар ўлишини истамайман.  Киностудия билан шартномамда мен актёр сифатида имзо чекканман. Яъни фақат саҳнада жоҳил, калтабин раҳбар ролини ижро қиламан, холос».

Словомир уруш тезроқ тугашини истовчи миллионлардан бири эканини таъкидлади. 

Фильм ҳақида тўлиқ маълумотни тақдим қилиш мумкин эмаслиги ҳақида актёрларнинг шартномасида махсус банд бор. Шу сабаб бу борада уларни саволга тута олмаймиз.

Аммо фильм эзгуликлар ғалабаси акс этган саҳна билан тугашини тилаб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг