Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти йил кўпроқ яшашни истасангиз — таниқли мутахасcисдан тавсия

Олти йил кўпроқ яшашни истасангиз — таниқли мутахасcисдан тавсия

Лео Бокерия.

Фото: «Север-Пресс»

Бир жойда узоқ ўтириб ишловчилар (яшовчилар) учун умрни узайтиришнинг энг оддий ва ёқимли усули — ҳафтасига икки соатгача яёв юришдир. «Соғлом миллат лигаси» Бутунросссия жамоатчилик ташкилотининг президенти, таниқли академия Лео Бокерия «РИА Новости» билан суҳбатда шу омилга тўхталиб ўтди.

Шифокор-кардиолог ўз сўзининг исботи сифатида АҚШда ўтказилган тадқиқотни мисол келтирди. Ўн миллионлаб одамлар қатнашган синовда ҳафтасига ҳеч бўлмаганда икки соат пиёда юришга одатланган кишилар турғун ҳаёт тарзига одатланганларга қараганда олти-саккиз йил кўпроқ умр кўриши аниқланган.

Пандемия туфайли кўпчилик уйдан чиқмасликка ўрганди. Аммо сайр қилишни ҳам канда қилмаслик керак. Ҳатто бир хонали уй ичида тинмай юриш ҳам юрак-қон томир тизимини етарли юкланиш билан таъминлайди. Тўғри овқатланиб, алкоголдан воз кечилса самараси янада яхши билинади, дея таъкидлади Бокерия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг