Хуррак отиш хавфлими?
Оддий хуррак одамнинг ўзига эмас, фақат атрофдагиларга нохушлик туғдиради, дейди мутахассислар. Хуррак апноэ (ухлаётганда нафас тўхташи) билан бирга келганда хавфли тус олади: бу юрак-қон томир тизими учун стресс ҳисобланади. Чунки бундай уйқу вақтида юрак дам олмайди, аксинча, қўшимча юклама билан ишлай бошлайди. Уйқу эса юзаки бўлади. Бундай одам уйқусизликдан қийналаётган одамдан кўра кўпроқ уйқуга тўймасликдан азият чекади. Бундан ташқари, унда асоратлар (артериал гипертония, хотира сусайиши ва ҳоказо) тезроқ зўраяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter