Телевизорни тўғри танлашнинг 3 ноодатий усули — Ўзбекистонда телевизорни қандай танлаш мумкин?
Телевизор хариди оила учун муҳим воқеа. Зеро, севимли филмлар томошаси қанчалар ёқимли бўлиши, шу билан бирга техниканинг ишлаш муддати ҳам танловни тўғри амалга оширишга боғлиқ. Ушбу мақолада техник жиҳатларни яхши тушунмасангиз ҳам сифатли телевизор танлашга ёрдам берувчи учта ноанъанавий маслаҳатни тақдим этамиз.
Майда деталларга эътибор қаратинг
Танлов қилишда нафақат телевизор диагонали, балки бошқа кичик жиҳатлар ҳам муҳим. Қаердан харид қилишингиздан қатъи назар (оддий дўкон ёки интернет-дўкони) телевизорнинг ташқи кўринишига эътибор қаратинг. Унда механик шикастланишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Баъзида техникани транспортировка қилиш жараёнида қирилиш ва кўчиш ҳолатлари юзага келади. Айниқса, экранга зарар етмаган бўлиши жуда муҳим. Шу сабабдан, дўконда маҳсулотни сотиб олиш ва етказиб бериш хизматларидан фойдаланиш чоғида қадоқни очиб, техниканинг бутунлигини текширинг.
Телевизорни дўконда қандай танлаш мумкин
Агар дўконда бўлсангиз, оддий тест ўтказинг: телевизор экрани устидан бармоғингизни юргазиб кўринг. Арзонгаров телевизорларда экрандаги кристаллар «суркалиб» кетади, сифатлиларида эса тасвир ўзгаришсиз қолади. Бундан ташқари, экранга ўткир бурчак остидан назар солинг: агар бунда тасвир сифати бузилса, демак қурилмага сифатсиз матрица ўрнатилган. Мисол учун, GAZER смарт телевизори IPS технологияси билан жиҳозланган бўлиб, у кўриш бурчаги ўзгарганда ҳам тасвир сифатли бўлиб қолишини таъминлайди.
Бироқ GAZER телевизорларининг ўзига хос ғурури бу ранглар ва деталлар тасвири юқори сифатли, фильмлар томошаси эса ажойиб ва қулай бўлишини таъминловчи кинематографик экранидир. Шунингдек, GAZER телевизорларида юмшоқ LED-ёритгичлар бўлиб, улар билан ҳатто телевизор қаршисида узоқ вақт ўтириш ҳам кўзни чарчатмайди.
Барчамиз смартфон ёки ноутбукда хотира ҳажми қандай бўлишини яхши биламиз. Агар сиз дўкон маслаҳатчисидан телевизор хотираси ҳақда сўрасангиз, у катта эҳтимол билан аксарият моделлар хотираси 4 ГБдан ошмаслигини айтади. GAZER телевизорларининг янги моделлари эса 16 ГБлик ички хотирага эга бўлиб, бу деярли чекланмаган иловалар ва хизматларни ўрнатиш имконини беради.
Контент сифатини қандай текшириш мумкин
Агар сиз маиший техника дўконига келсангиз, кўпинча барча телевизорларда деярли бир хил контент (асосан реклама видеолари) қўйилганини кўрасиз. Бундай ҳолда турли телевизорлар ўртасидаги фарқни қандай аниқлаш мумкин? Ўзингизга маъқул келган телевизор моделини танлаганингиздан сўнг, сотувчидан сиз кўришни режалаштирган контентни (масалан, севимли филм ёки сериалингиз, онлайн-кинотеатр) қўйиб беришни сўранг. Шунингдек, сиз фойдаланмоқчи бўлган иловаларни ўрнатиб беришни ҳам илтимос қилинг.
Шу йўл билан сиз ўз уйингизда кўрмоқчи бўлган муайян видеонинг тасвир сифати сизга тўғри келишига ишонч ҳосил қиласиз. Кўпинча «жойида» бироз шошиб қолиш мумкин, шунинг учун қурилмани ўзингиз ишонадиган яқин инсонингиз билан бирга танлаган маъқул. Шунда ҳеч ким сизга тўғри келмайдиган телевизор моделини харид қилишга ундай олмайди. Шунингдек, хариддан кутаётган талабларингизни ёзиб олишингиз ҳам мумкин. Масалан, сиз учун телевизор уйингиз интерьерига мос тушиши ёки интернетдан видео кўришга мўлжаллангани муҳим бўлиши мумкин.
Яна бир муҳим масала – бу Ўзбекистонда телевизор нархлари: GAZER телевизорларининг нарх ва сифат уйғунлиги сизда ёқимли ҳайрат уйғотади. Ёдда тутинг, GAZER телевизорларининг имкониятлари бўйича қўшимча саволларингизни исталган пайтда бизнинг ишончли ҳамкоримиз – Texnomart дўкони маслаҳатчиларига беришингиз ва харидингиз сиз кутганданда аъло чиқишига амин бўлишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter