Сувга хавфсиз шўнғиш формуласи яратилди
Корнел университети олимлари сувга хавфсиз шўнғиш формуласини ишлаб чиқишди.
Қандай шўнғиш керак? Калла ташлаш, қўлни олдинга чўзиб ёки оёқ билан сакраш — қайси бири хавфсизроқ? Олимлар бунинг тагига етиш учун математик модел яратишди.
Демак, тадқиқотга кўра, орқа мия ва бўйин жароҳатлари аксарият ҳолларда ҳаваскорлар 8 метрдан баландроқдан сувга калла ташлашганида юз беради.
Елка суяги жароҳатини орттириш эҳтимоли эса тахминан 12 метр баландликдан қўлни олдинга чўзиб сувга сакраганда энг кўп кузатилади.
15 метрдан кўпроқ баландликдан сувга оёқ билан сакраганда тиззадан жароҳат олиш эҳтимоли юқори.
Булар ҳар бир усулни танловчилар учун қайсидир маънода чегаралар.
Умуман олганда, баландликдан сувга шўнғишнинг нисбатан энг хавфсиз усули оёқ билан сакраш эканини олимлар яна бир бор тасдиқлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter