Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфоннинг кўзга зарарини камайтиришни биласизми?

Смартфоннинг кўзга зарарини камайтиришни биласизми?

Очиғини айтиш керак, жуда кўпчилигимиз қўл телефонимизни бир фурсат ҳам тинч қўймаймиз. Қуввати тугамагунича қўлимиздан тушмайди гоҳида, вақтни «ўлдириш»да ёки зерикканда ҳеч нарса унинг ўрнини боса олмайди, хуллас. Аммо ана шу митти экранга соатлаб (айниқса қоронғу пайти) тикилиб ўтиришнинг ҳам кўзга зиёни бор.

Хўш, ана шу зиёнга қарши чора борми?

Албатта бор ва бу жуда осон. Кўзимизга айнан таъсир қиладиган нарса бу — смартфон экранидан таралаётган кўк спектр нурлари. Кўк спектр нурлари уйқуни келтирувчи мелатонин гормонлари ишлаб чиқарилишига халақит беради. Интернетда кўп «ўтирган»дан сўнг уйқу яхши кечмаслиги сабаби ҳам шунда.

«Кўк нур», яъни зарарни қандай йўқотиш мумкин?

Агар муаммо фақат кўк нурда бўлса, демак, уни фильтрлаш керак. Смартфонларда «Ночной режим» — «Тунги тартиб» ёки «Режим чтения» — «Ўқиш тартиби» (смартфон турига қараб) бўлади. Мана шу функция фаоллаштирилгач, экранингизда сарғиш туслар устунлашади ва ўз-ўзидан кўзингизга босим камаяди.

Фильтрлаш иловалари

Агарда смартфонингизда юқоридаги функциялар мавжуд бўлмаса, унда иловаларни кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин. Масалан, мана бу иловани тавсия қилишимиз мумкин.

Умуман олганда, «App Store» va «Google Play»да бунга ўхшаш жуда кўплаб иловалар бор.

Бундай иловаларнинг яна бир афзаллиги шуки, экран тежамкорлигини ошириб, аккумулятор қувватини сақлаб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг