Шифокорлар вирусни енгишга ёрдам берадиган маҳсулотлар номини маълум қилди
Испанияда тиббиёт мутахассислари черника ва саримсоқни иммун тизим фаолиятини қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «La Vanguardia» газетаси хабар берди.
Замбуруғ, бактерия ва вирусларга қарши курашишда табиат неъматлари орасида, шубҳасиз, саримсоқ етакчилик қилади. Ундан кейинги ўринларда E витаминига бой бодом ва нафас йўлларини ҳимояловчи черника туради.
Бундан ташқари, шифокорлар курка ёки товуқ шўрва ичишни тавсия этишади. Чунки улар шамоллаганда шилимшиқ ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, бета-каротинга бой картошка ҳамда таркибида клетчатка, антиоксидант, минерал ва витаминлар кўп бўлган брокколи истеъмол қилиш лозим.
Рўйхатга, шунингдек, қўзиқорин, қора шоколад, анор, киви, папайя, исмалоқ, ундирилган буғдой майсаси, устрица, моллюска ва цитрус мевалар киритилган.
Зираворлардан занжабил билан куркума, ичимликлардан кўк чой билан кефир иммунитетни мустаҳкамлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter