Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар соғлом инсоннинг умрини ўн йилга камайтирувчи омилни аниқлашди

Шифокорлар соғлом инсоннинг умрини ўн йилга камайтирувчи омилни аниқлашди

Фото: «Ok.ru»

Жанубия Австралия университети қошидаги Австралия саломатлик маркази тиббиёт ходимлари янги тадқиқот натижалари билан ўртоқлашдилар. Тадқиқот чоғида мутахассислар 150 минг кишининг маълумотларини ўрганиб, таҳлил қилишди.

Шифокорлар ҳар бир чекилган сигарета бир қатор касалликларни орттириб олиш хавфини 30% ва ундан ортиқ оширади деган хулосага келишган. Гап узоқ йиллик тажрибага эга кашандалар ҳақида бормоқда.

Жумладан, узоқ муддат чекиш эмфизема (сурункали ўпка обструктив касалликлари гуруҳига кирувчи хасталик) ривожланиш хавфини 17 баравар, атеросклероз пайдо бўлиш хавфини 8 баравар оширишини исботлашган. Бундан ташқари, ўпка саратонининг келиб чиқиш хавфи сезиларли ошади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг