Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар энг хавфли алкоголли ичимликни маълум қилишди

Шифокорлар энг хавфли алкоголли ичимликни маълум қилишди

Фото: «Twitter.com»

Шифокор-психиатр, нарколог, тиббиёт фанлари номзоди Даниил Покровский қайси алкоголли ичимлик соғлик учун энг хавфли эканлигини маълум қилди, дея хабар берди «Вечерняя Москва».

Мутахассиснинг сўзларига кўра, пивони тақиқлаш керак, чунки унинг таркибида зарарли моддалар жуда кўп.

«Пиво таркибидаги кўпик, ранг, таъм, кобальт металли — одам саломатлиги учун ниҳоятда зарар», — дейди шифокор.

Унинг изоҳлашича, мазкур модда кардиотоксик бўлиб, нархи қанча бўлишидан қатъи назар, кунлик миқдори 375 миллилитрдан ошиб кетса, турган-битгани зарар.

Покровскийнинг фикрича, пиво таркибидаги металлар юрак семириши ва кардиопатияга олиб келади. Бу эса инсон ҳаёти учун хатарлидир.

Мутахассис мисол тариқасида кобальтли бўёқдан фойдаланган Ўрта аср мусаввирларини келтирди: ушбу металлнинг токсиклиги боис рассомлар узоқ умр кўришмаган. Наркологнинг фикрича, пиво ишқибозлари кобальтдан заҳарланиб қолиши ҳеч гап эмас.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг