Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор соқолнинг коронавирусдан сақлашда ниқобдан қолишмаслигини исботлаб берди

Шифокор соқолнинг коронавирусдан сақлашда ниқобдан қолишмаслигини исботлаб берди

Фото: «Avon-061.ru»

Соқол вируслардан ҳимоя қилиш борасида ниқобдан қолишмайди. «МИР 24» телеканали эфирида шифокор-невролог Виктор Чичайкин ана шундай нуқтаи назарни илгари сурди. У Москва вилояти адлия бошқармасининг адвокатлар, нотариуслар ва одамлар билан мулоқотда бўладиган барча кишиларга соқол-мўйловини қириш бўйича тавсияларига ўз муносабатини билдирди. Чичайкиннинг фикрича, ҳуқуқшунослар бундай маслаҳат беришдан олдин шифокорлар билан маслаҳатлашиши керак эди.

«Эркакнинг соқоли қанча қалин бўлса, у шунча яхши овчи ҳисобланган. Овчи ўрмонда юради, шамол эсади, шамоллаб қолмаслик учун, шиллиқ қаватларни ҳимоялаш учун, шамол қайси томондан эсаётганини аниқлаш учун, қандай ов қилишни билиш учун соқол зарур. Эркаклар учун соқол муҳим роль ўйнаган. Келинг, энди соқолни ҳимоя механизми сифатида кўриб чиқсак. Туғилганимизда бошимизда лиқилдоқни ҳимоя қилиш учун соч бўлади. Барча шиллиқ қаватларда ҳам тук бор — у бактериялардан ҳимоялайди. Чунки электрмагнит майдони ҳосил бўлиб, бактерияларнинг организмга тушишига тўсқинлик қилади», — деди у.

Неврологнинг таъкидлашича, соқол хавфли омилга айланмаслиги учун тўғри парваришлаш керак. Коронавирус инфекциясининг юқиш йўлларини ҳисобга олган ҳолда гигиенага амал қилиш лозим.

«Инфекция ҳаво-томчи йўлидан ташқари алоқа қилиш орқали ҳам юқади. Агар қўлларимизни ювсак, дезинфекцияласак, сочимизни тартибга келтирсак, бундай муаммоларга дуч келмаймиз. Бу — бактерияларнинг бизнинг муҳитимизга кириб келишидан ҳимоя қилувчи яхши механизм», — деди шифокор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг