Шифокор организм учун безарар маҳсулотни маълум қилди
«Доктор Мясников» номи билан машҳур россиялик доктор ва телебошловчи Aлександр Мясников идеал озиқ-овқат маҳсулотини маълум қилди. Гап дуккакли экинлар ҳақида бормоқда, деди эксперт «Россия 1» телеканали эфирида.
Aввало, дуккакли экинлар таркибида клетчатка кўп бўлиб, уларсиз организм яшай олмайди, дейди мутахассис. Клетчатка, шунингдек, саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини ҳам камайтиради. Бундан ташқари, дуккакли маҳсулотлар таркибида гипертония беморлари учун зарур бўлган ўсимлик оқсили мавжуд.
Шу билан бирга, маҳсулот паст калорияли ҳисобланади, устига-устак, таркибида В гуруҳидаги витаминлар ва микроэлементлар мавжуд: селен ва калий ҳам гипертонияда муҳим.
«Мен ҳатто дуккакли экинлардан қандайдир зарар топишга уриняпман. Метеоризмдан бошқа ҳеч қандай зарари йўқ», — дея таъкидлади Мясников.
Дуккакли маҳсулотларни тунига сувга солиб қўйиб, эрталаб тузсиз қайнатиб истеъмол қилсангиз, метеоризмга дучор бўлмайсиз, деб маслаҳат беради мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter