Шамоллашдан тезда халос бўлиш йўли
Куз-қиш ойларида шамоллаш билан касалланиш авж олади. Гоҳида у одамни ноқулай вазиятга солиб қўяди. «Рамблер» қисқа вақт ичида касалликнинг нохуш аломатларидан халос бўлиш йўлларини аниқлади.
Чой ва қаҳва ичманг
Шифокорлар касаллик вақтида иложи борича кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилганда, зинҳор кофеинли ичимликларни назарда тутмайди. Негаки сув ёки янги апельсин шарбатидан кўра айнан кофеин туфайли организмдан суюқлик тезроқ чиқиб кетади. Шу боис касал бўлганда, яхшиси, айнан шу ичимликларни истеъмол қилган маъқул.
Бурунни авайланг
Шамоллашнинг илк аломатларини сезганда самарали даволаниш учун уйда қолишга ҳаракат қилинг. Ишга боришингизга тўғри келиб қолганда, биринчи навбатда, бурнингизни эҳтиёт қилинг. Антинача вирусларга қийинчиликсиз қаршилик кўрсатиши учун бурунни иссиқ сақлаш лозим. Бундан ташқари, уйдан чиқаётганда ўзингиз билан намиқтирувчи спрей олишни унутманг.
Ҳаддан ташқари кўп дори қабул қилманг
Бир вақтнинг ўзида бир қанча препаратларни ичиш касалликлардан ҳимоя қилмайди. Шунингдек, кунига камида саккиз соат ухлашга ҳаракат қилинг. Шунда иммунитет етарлича кучли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter