Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил, сариқ, яшил — олмадаги ҳар бир рангнинг ўз фойдаси бор

Қизил, сариқ, яшил — олмадаги ҳар бир рангнинг ўз фойдаси бор

Фото: «Depositphotos»

Мутахассисларнинг айтишларича, олма меваларининг рангига қараб ҳам уларнинг таркибидаги фойдали хусусиятларни билиб олса бўлади.

Қизил олма

Қизил олма пўстлоғи, айниқса, С витамини ва канцероген моддалар (ўсма касалликларига сабаб бўлувчи)ни батараф этувчи антиоксидантларга жуда бой. Айнан шу хусусияти стресс оқибатида юзага келиб ҳужайраларни эрта қаритувчи эркин радикалларни тиклашга хизмат қилади.

Сариқ олма

Сариқ олма сийдик пуфагида муаммоси борлар учун фойдали. Қолаверса, иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак ва жигар фаолиятини яхшилайди — сабаби каротинга бойлиги.

Яшил олма

Яшил олмалар аввало аллергияси борлар учун фойдали. Бу тусдаги олмалар таркибидаги хлорофилл иммунитетни кучайтиради, бактериялар кўпайишининг олдини олади, организмдан токсинлар (заҳарли моддалар)ни ҳайдайди. Яшил олмада темир моддаси нисбатан кўпроқ деган фикр — хато.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг