Қишда югуриш фойдалироқ — мутахассис
Кардиолог-шифокор Михаил Иормаркнинг айтишича, қишда югуриш ёздагидан фойдалироқ.
Қишда ҳаво кислород билан 25–30 фоиз кўпроқ тўйинган бўлади, нафас олиш енгилроқ. Қишда югуриш бутун нафас олиш тизими учун фойда келтиради.
Ҳаво ҳарорати паст шароитда калориялар сарфи ошади, вазн ташлаш осонлашади.
Бироқ қишда югуриш ҳамма учун ҳам тавсия этилмайди, огоҳлантирди шифокор. Умуртқа касалликларига чалинганлар, вена томирлари варикоз кенгайган, инфаркт ёки инсултни бошдан ўтказганлар совуқ ҳавода югуриши мумкин эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter