Парҳезсиз ҳам озиш мумкин: уч маҳсулот сири
Хитойнинг «Sohu» портали фойдаланувчиси парҳез тутмасдан ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган учта маҳсулотни маълум қилди. Бу ҳақда «Sohu» портали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, таомномада албатта бодринг бўлиши шарт. Унинг таркибида кўп миқдорда сув ва озиқ тўқималари мавжуд. Шу боис бодринг егач одам тўйганини ҳис қилади. Бундан ташқари, бодринг ёғ сарфини тезлаштиради, очликни қондиради. Энг муҳими, калорияли маҳсулот ҳисобланмайди.
Ундан кейин брокколи қайд этилган. Унинг озуқавий қиймати ниҳоятда юқори. Сабзавот қон айланиши ва моддалар алмашинувини тезлаштиради. Шунингдек, брокколининг таркибида озиқ толалари кўп бўлиб, улар қоринни тўйдиради ва ёғни ёқишга ёрдам беради.
Портал фойдаланувчиси клетчаткага бой сули ёрмасини озиш учун яна бир фойдали маҳсулот сифатида келтирган. Чунки сулини истеъмол қилганда тўқлик ҳиссини чақириб, иштаҳани пасайтиради. Сулига ёғсиз йогуртни қўшиб тановул қилиш мумкин. Бундан ташқари, сули фойдали моддаларга бой. Сули бўтқаси ичакларни тозалайди. Натижада одам парҳез тутмаса ҳам, табиий йўл билан оза бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter