Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озиш учун тунда еса бўладиган 3 та маҳсулот

Озиш учун тунда еса бўладиган 3 та маҳсулот

Фото: «Pixabay.com»

Америкалик шифокорлар кечаси нафақат ейиш рухсат этиладиган, балки фойдали бўладиган  маҳсулотлар номини маълум қилишди.

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари озиш жараёнини ишга туширишга ёрдам беради, деб ёзади «Медик Форум».

Тунги ҳордиқдан ярим соат олдин 30 грамм оқсил ортиқ вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Масалан, оқсилга бой творог моддалар алмашинувини тезлаштиради, яна юрак-қон томир саломатлигини яхшилайди.

Е витамини, магний ва селенга бой ёнғоқни ухлашдан олдин озроқ истеъмол қилиш ҳам ушбу жараёнга кўмаклашади.

Моцарелла таркибида оқсил ва D витамини бўлиб, уйқуни яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди. Уйқуга ётишдан олдин ушбу пишлоқдан озроқ еб олиш тавсия этилади. У фақат нонушта пайтида фойдали ҳисобланмайди.

Оқсилнинг яна бир манбаи тофу пишлоғи саналади. Уни кечаси еганда ҳам, қад-қоматингиздан хавотир олмасангиз бўлади. У кальций ва темирга бой, холестерин эса таркибида йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг